Бош саҳифа / Иқтисодиёт / 44 миллион АҚШ долларлик шартнома имзоланди

44 миллион АҚШ долларлик шартнома имзоланди

Ўзбекистон – Афғонистон ишбилармонлари бизнес-форумида икки мамлакат тадбиркорлари қиймати 44 миллион долларлик ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги тўртта шартномани ҳужжатини алмашди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Афғонистон Савдо-саноат палаталари федерацияси ўртасида 2021-2022 йилларда ҳамкорлик қилиш бўйича “йўл харитаси” шартномаси имзоланганлиги ҳақидаги ҳужжат алмашилди. 

Шунингдек, бизнес-форумда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, “Ўзсаноатқурилишматериаллари”, “Ўзтўқимачиликсаноати”, “Ўзэлтехсаноат”, “Ўзчармсаноат” уюшмаларининг тақдимотлари ўтказилди.

“Санъат саройи” ҳудудида жойлашган боғда Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари иштирокидаги ҳудудлар ва тармоқлараро саноат ярмаркаси ҳамда кооперация биржаси, шунингдек,  “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси давом этмоқда.

Манба: t.me/axborot_xizmati

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ангорда жун ва ипакчилик ривожлантирилади

Президентимиз жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan