Бош саҳифа / Адабиёт / 40 та китоб билан мактабга…

40 та китоб билан мактабга…

Умумтаълим мактабларидаги кутубхоналар фондини дурдона асарлар тўпламлари билан бойитиш анъанаси воҳамиз бўйлаб давом этмоқда. Навбатдаги эзгу тадбир эса Ўзбекистон Республикаси миллий гвардияси Сурхондарё бўлинмасига қарашли Термиз шаҳридаги давлат 9-ихтисослатирилган мактаб-интернатида бўлиб ўтди. Мактаб-интернат кутубхонасига Миллий гвардиянинг вилоят бўлинмаси бошлиғи, подполковник Дилмурод Содиқов томонидан 40 та китоб совға қилинди.

— “Қуш бўлиб осмонда учма, тошбақа бўлиб ерда судралма. Дарахт бўл! Бошинг — осмонда, оёғинг ерда бўлсин.” Ушбу сўзлар Ўткир Ҳошимовнинг “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”идан кўпчиликка таниш. Унда ана шундай ҳаётий ҳикматларга бой жумлалар кўп. Шунданми, бу асарни кўпчилик қатори мен ҳам севиб мутолаа қиламан, — дейди подполковник Дилмурод Содиқов. — Бундай китоблар эса ҳаётда ўз ўрнимизни топишимиз, айрим ҳақиқатларни англашимизда яқиндан ёрдам беради. Бугун биз фарзандларимизга ана шу ҳақиқатни англаб етишлари учун кўмаклашмоғимиз лозим. Зеро, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ёшларни китобхонликка жалб этишдек эзгу ташаббуснинг мақсад-муддаоси ҳам шу.

Ф.УМИДУЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Рамазон илҳомлари

Ўн саккиз минг олам сарвари Сен сан, Жамики кўзларнинг гавҳари Сен сан, Нега нил бузилди …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE