Бош саҳифа / Спорт / 22 та йўлланма эгаси аён

22 та йўлланма эгаси аён

Россия  давлати яшил майдонларида 2018 йил футбол бўйича ўтказиладиган навбатдаги жаҳон чемпионати саралаш баҳсларининг гуруҳ учрашувлари якунланди.

Мусобақа мезбони Россия термасидан ташқари, ҳозирги кунгача 22 та мамлакат термаси мундиаль йўлланмасини нақд қилди. Улар билан танишинг:

ЕВРОПА: Франция, Португалия, Германия, Сербия, Польша, Англия, Испания, Бельгия, Исландия.

ЖАНУБИЙ АМЕРИКА: Бразилия, Уругвай, Аргентина, Колумбия.

ШИМОЛИЙ АМЕРИКА: Мексика, Коста-Рика, Панама.

АФРИКА: Нигерия, Миср.

ОСИЁ: Эрон, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Исландия ҳамда Панама терма жамоалари ўз тарихида биринчи марта жаҳон  чемпионатига борадиган бўлди.

Плей-оффнинг дастлабки босқичида Австралия терма жамоаси ўз майдонида Сурияни қўшимча таймларда киритилган гол эвазига (ҳисоб 2:1) мағлуб этди ва энди навбатдаги учрашувда Гондурас футболчилари билан куч синашади. Янги Зеландия ва Перу ҳам мундиаль йўлланмаси учун ўзаро беллашади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE