Бош саҳифа / Таълим / 22.3 миллион сўм мукофот

22.3 миллион сўм мукофот

Президентимизнинг иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш борасидаги қарори, шу билан биргаликда ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларини янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус ҳам айнан ёшларга қаратилгани аҳамиятлидир.

Хоразм вилоятида бўлиб ўтган Аҳмад ал-Фарғоний номидаги фан олимпиадаси ҳам айнан ёшлар билимини оширишга хизмат қилади. Ушбу олимпиадада республика миқёсида умумтаълим мактаблар ўқувчилари ва академик лицей ёшлари иштирок этишди.

Олимпиада натижаларига кўра, Термиз давлат университети қошидаги академик лицей ўқувчиси Азизбек Турсунов фахрли 1-ўринни қўлга киритди ва 22 300 000 сўм мукофот билан тақдирланди. Шу билан биргаликда ўқитувчиси Абдували Сатторов 18 955 000 сўм мукофотга эга бўлди. Устоз-шогирдларга мукофотлар бардавом бўлишини тилаб қоламиз.

Ражаббой МЎМИНОВ,
ТерДУ кимё ва технология
факультети 1-босқич талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Унутилмас учрашув

Анъанага айланиб келаётган “Устоз ва шогирдлар учрашуви” бу йил ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE