Бош саҳифа / Жамият / 19 йиллик қамоқ

19 йиллик қамоқ

Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси, Бомиян провинцияси, Вараз тумани Тахт қишлоғида 1962 йилда туғилган Муҳаммад Иброҳим ўғлига нисбатан 19 йилга қамоқ жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судида бўлиб ўтган суд жараёнларида айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрорлигини билдирган. У белгиланган тартибни бузиб, ноқонуний чет элга чиқиш ва Ўзбекистон Республикасига кириш, чегарадан кўп миқдорда гиёҳвандлик моддаларини ва 1 дона “Макаров” русумли пистолет ва унинг патронларини Амударёдан олиб ўтиб, чегарада кутиб турган мижозига пуллашга уринди. У афғонистонлик шериклари билан биргаликда 2 та полиэтилен қопларда жами 45 килограмм “опий” гиёҳвандлик моддасини қайиқ орқали Амударёдан ўтказиб, дарё қирғоғида кутиб турган мижозига 12 минг АҚШ долларига, “Макаров” русумли пистолет ва 3 дона ўқни 300 доллар миқдорида сотишга келишган. Тергов жараёнида маълум бўлишича, Муҳаммад Иброҳим ўғли доимий тарзда гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиб келган ва Мозори Шариф шаҳрига бориб, шаҳарда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчилар билан танишганини ҳамда бу йўлни танлаганлигини билдирди. Белгиланган тунда у дарё- дан ўтиб, қирғоққа тушганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган. Жиноятчининг ёнидан сотишни мақсад қилган 45 килограмм миқдоридаги “опий” моддаси ҳамда “Макаров” русумли пистолет ва унинг икки дона яроқли, 1 дона яроқсиз ҳолдаги патронлари ҳам топилди. Муҳаммад Иброҳим ўғли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 19 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сариосиёдаги олис тоғли ҳудуд — “Чош”ликлар ҳаётидан ҳикоя

Сариосиё туманининг олис тоғли ҳудудида жойлашган “Чош” маҳалласида 399 та хўжаликда 1610 нафар фуқаро истиқомат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan