Бош саҳифа / Жамият / 17 та истиқболли лойиҳа

17 та истиқболли лойиҳа

Олтинсой туманида ишга туширилади

Олтинсой туманида 2019 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган истиқболли лойиҳалар тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар кўргазмали тарзда намойиш этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходими Фурқат Жалилов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Боболов, вилоят ҳокими ўринбосари А.Орипов, туман ҳокими Э.Байниязов, туман ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари Ш.Жўраевлар иштирок этишди.

Тадбирда вилоят, туман ташкилотлари ва тадбиркор, ишбилармонлар ҳам қатнашди. Дастлаб, иштирокчилар тумандаги “Мустақиллик” кўп тармоқли хусусий фирмаси фаолияти билан танишдилар. Корхона томонидан ҳудудда қиймати 7 миллиард сўмлик комплекс тиббий хизматлар кўрсатиш — кардио ва неврология, биохимия диагностика марказига қарашли клиника қурилиши ниҳоясига етказилиб, зарур тиббий жиҳозлар келтирилаётганлиги, яқин орада бу ерда 40 та мутахассис иш билан таъминланиши ҳақида йиғилганларга маълумот берилди.

Шундан сўнг, туманнинг Жобу қишлоғида ўз фаолиятини бошлаш арафасида турган “Регистон Олтинсой “MEGA” масъулияти чекланган жамиятининг пластмасса яшиклар ишлаб чиқариш, қиймати 4 миллион АҚШ долларлик Жанубий Корея технологияси билан жиҳозланадиган замонавий иссиқхона, туманнинг кичик саноат зонасида фаолият бошлаган “Шоҳистабону — Барокат” масъулияти чекланган жамияти томонидан сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик лойиҳалар, шунингдек, амалга оширилаётган ушбу корхонанинг гўшт ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Айтиш керакки, Олтинсойда 17 та ана шундай йирик лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, улар бўйича келгуси йилнинг дастлабки чорагидан бошлаб маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Одил СОДИҚОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблик кубоги ва миллионлар кимларга насиб этди?

Ватанимиз мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланиши тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлашга хизмат қилади. Бунинг учун эса ҳуқуқ-тартибот …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan