Бош саҳифа / Жамият / 169 нафар битирувчи тиббиёт муассасаларида иш бошлади

169 нафар битирувчи тиббиёт муассасаларида иш бошлади

– тез тиббий ёрдам бригадасига қўшимча 94 та махсус автомашина берилди;
8 та туманда 12 та ихтисослаштирилган тиббий бўлимлар очилди;
16 та янги хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этилиб, уларнинг сони 140 та етди.Жорий йилда:
-яна 20 та янги хусусий тиббиёт муассаса ташкил этилади;
тиббий олий ўқув юртларга қабул квоталари бакалавриат – 20, магистратура –10, клиник ординатура – 15 фоизга оширилиши кутилмоқда.

Бугунги кунда вилоятимиз аҳолисига 14 та шаҳар ва туман марказий шифохоналари, 21 та вилоят тиббиёт муассасалари, 15 та Давлат санитария ва эпидемиология назорат маркази, 14 та тез тиббий ёрдам бўлимлари хизмат кўрсатмоқда. Ўтган йилнинг ўзида 94 та қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил этилиб, уларда тез тиббий ёрдам шохобчалари ва дорихоналар фаолият юрита бошлади. Бугунги кунда мазкур поликлиникаларда терапевт, педиатр, хирург, акушер-гинеколог, стоматолог шифокорлар қабули ҳамда УТТ текширувларининг жорий қилиниши тиббий ёрдам ва диагностика жараёнини янада яхшилади. Эндиликда ана шу замонавий тиббиёт муассасаларида фаолият олиб борадиган 1884 нафар олий маълумотли мутахассисларга бўлган эҳтиёжни қондириш галдаги муҳим масаладир.

Республикамиздаги тиббиёт олийгоҳлари битирувчи курс талабалари вилоятлардаги эҳтиёж туфайли ўқишни 5 ой аввал тугатди ва 8 январдан жойларда иш бошлади. Улар орасида 169 нафар битирувчи вилоятимиз шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида ўз фаолиятини олиб боришмоқда. Шулардан 28 нафари клиник ординатура, 16 нафари магистрлар ва 125 нафари умумий амалиёт шифокорларидир.

— Турмуш ўртоғим Фазлиддин Ҳомидов билан Тошкент тиббиёт академиясининг тиббий педагогига факультетида таҳсил олиб қайтдик,  — дейди ёш шифокор Дилноза Шатураева. — Ҳозирда биз Термиз шаҳридаги 2- оилавий поликилиникада фаолиятимизни бошладик. Шу ҳудуддаги “Дўстлик” МФЙ нинг 7000 га яқин аҳолисига  патранаж ҳамширалар билан биргаликда  тиббий хизмат кўрсатамиз. Кекса ёшдаги, ижтимоий тиббий муолажага эҳтиёжи бор фуқаролар, туғруқ  ёшидаги ва ёш болали аёллар кунлик назоратимизда.

— Тошкент тиббиёт  академиясининг тиббий педагогика факультетида ўқишни тамомладим, — дейди Салоҳиддин Тоғаев. — Ҳозирда Шўрчи туманидаги Совжирон қишлоқ врачлик пунктида умумий амалиёт шифокори бўлиб ишлаяпман. Ўз вилоятимда одамларга нафим тегаётганидан мамнунман.

Бундан ташқари, вилоятимиз тиббиёт муассасаларини тажрибали шифокорлар билан таъминлаш мақсадида 7 нафар хориждан келган малакали шифокорлар ҳам иш билан таъминланди. Талабдаги умум- амалиёт врачларига бўлган эҳтиёжни тўлдириш учун эса 2017-2018 ўқув йилида 130 нафар сурхондарёлик абитуриентлар тиббиёт олий таълим муассасаларига ҳудудий квота доирасида ўқишга қабул қилинди.

Республикамизнинг бошқа тиббиёт таълим муассасаларида ҳозирги кунда жами 1003 нафар воҳамиз ёшлари таҳсил олмоқда.

Жорий йилда вилоят даволаш профилактика муассасаларига 103 нафар умумамалиёт шифокори ва 44 нафар тор мутахассис, жами 175 нафар юқори малакали врач кадрлар тайёрланиб, мавжуд 1884 та бўш иш ўринлари 10,7 фоизга қисқарди. Шифокорлардан 2 нафари Испания ва Греция давлатларида малака оширишди. Жорий йилда яна 4 нафар шифокор Россия давлатининг етакчи клиникасида билим ва кўникмаларини оширади.

Бир сўз билан айтганда, вилоятимиз аҳолисига замонавий тиббий хизмат кўрсатадиган шифокорлар сафини кенгайтириш, малакасини ошириш, хорижлик ҳамкасблари иш тажрибасини ўзлаштиришлари йўлида олиб борилаётган бу саъй-ҳаракатлар замирида халқимизнинг саломатлигини муҳофаза қилишдек, улуғвор мақсад ётади.

Алиёр Ражабов
“Сурхон тонги” мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE