Бош саҳифа / Иқтисодиёт / 16 миллиард сўмлик қарздорликлар ундирилди

16 миллиард сўмлик қарздорликлар ундирилди

Шеробод туман давлат солиқ инспекцияси томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар 1259 та ҳолатда жами 16,2 миллиард сўмлик солиқ қарздорлиги юзасидан ундирув ишлари амалга оширилди.

Мажбурий ижро бюроси туман бўлими билан ҳамкорликда эса 9,2 миллиард сўмлик солиқ қарз- дорлиги ундириб олинган. Солиқ тўлашдан бош тортиб келган бир нечта хўжалик юритувчи субъектларнинг 276 та ҳолати бўйича 8,3 миллиард сўмлик мол-мулклари хатловга олинган. Жумладан, тумандаги “Саидобод – Агросервис”, “Мухторов Убайдулло Усмон”, “Маҳмудбек-Замин-Инвест” каби муқобил машина трактор паркларининг “Nexia”, “Lacetti” русумли автомашиналари ва бино иншооти ҳам хатловга олинган.

Президентимизнинг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2018 йилнинг 1 апрелига қадар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахслар 2019 йилнинг 1 январига қадар тадбиркорлик фаолиятини тикласа ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтса, унинг солиқ қарздорлиги ва молиявий жарималари ҳисобдан чиқарилади. Фармонга кўра, бугунги кунга қадар туман давлат солиқ инспекцияси томонидан 11 нафар фаолиятини вақтинча тўхтатган ва ҳеч қандай ҳужжатларсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган жисмоний шахсларнинг 43 миллион 106 минг сўмлик солиқ қарзи ва молиявий жаримаси ҳисобдан чиқарилди. Мисол учун, ноқонуний равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган Беғамов Шералининг 4 941 900 сўм бир йиллик қатъий белгиланган солиқ қарздорлиги давлат рўйхатидан ўтиб, белгиланган тартибда тадбиркорликни йўлга қўйганидан сўнг қарздорлик ҳисобидан чиқарилди.

Баҳром ҚОСИМОВ,
Шеробод туман ДСИ бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Савдо ва хизмат кўрсатиш тизимидаги ўзгаришдан хабардормисиз?

Жорий йилнинг сентябрь ойида Президентимизнинг “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan