Бош саҳифа / Жамият / 100 нафар ёшга 50 сотихдан

100 нафар ёшга 50 сотихдан

Шеробод туманида ҳудуднинг тупроқ унумдорлиги ва қуруқ ҳавоси анор етиштириш учун жуда мос бўлганлиги, деҳқончиликда муайян натижаларга эришиш мумкинлиги инобатга олиниб, анорзорлар йилдан-йилга кенгайтириб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилда яна 3 минг гектар майдонда анорзор барпо этиш режалаштирилган. Шу кунгача 600 гектарга яқин ер майдонида анор кўчатлари экилди. Унинг 483 гектари боғ яратиш, ердан унумли фойдаланишга иштиёқи баланд 273 нафар ёшларга ажратилган экин майдонларидир.

Кеча Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ушбу туманда бўлган чоғида “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз фуқаролар билан учрашиб, яна 100 нафар ёшнинг ҳар бирига 50 сотихдан – жами 50 гектар ер ажратиш, шу орқали уларнинг бандлиги, даромад манбаини таъминлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берди., дея хабар қилади вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Ҳозирда ишлар бошлаб юборилган. Анорзорлар барпо этиш учун ажратилган ер майдонларини шудгорлаш, текислаш ва кўчатлар билан таъминлашда вилоят ҳокимлиги ёшларга кўмаклашмоқда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабалар учун вилоят ҳокими стипендияси жорий қилинади

Ёшлар фестивали доирасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Санъат саройи атрофидаги боғда ўтган учрашув …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan