Бош саҳифа / Жамият / 14 ёшли машина ўғриси

14 ёшли машина ўғриси

Денов тумани ички ишлар бўлими томонидан фош этилган навбатдаги жиноятчилик ҳам тўқликка шўхлик оқибатида содир этилган.

Шўрчи туманида истиқомат қилувчи Муҳаммадиев Фазлиддин Денов тумани ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган “Нексия” русумли, давлат рақами 773 НА бўлган автомашина номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини баён этган.

Мазкур иш юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида автоуловни ўғирлаган шахс қўлга олиниб, автомобил ўз эгасига қайтарилди.

Бу жиноят Шўрчи туман “Жар- қишлоқ” маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган Жовлиев Мавлон томонидан содир этилганлиги аниқланди. Хўш, уни бу ишга нима мажбурлади?

— Деновдаги  “Ўзбегим” тўйхонаси ёнида “Нексия” турган экан, эшиклари қулфланмаган, калит ўз жойида  экан. Машина ҳайдашга қизиқардим. Ҳайдаб кетаётгандим, чорраҳада ЙҲХБ ходимини кўриб, ортга қайтдимда, чекка йўл билан Шўрчига қараб ҳайдаб кетдим. Ўзимизнинг қишлоққа бориб, дўстларимни миндириб айландик. Милиция ходимлари қувди, машинани ташлаб, қочдик, — дейди М. Жовлиев.

Бош қомусимизда ота-оналар фарзандини боқиш ва тарбиялашга мажбурликлари келтириб ўтилган. Ҳар биримиз бу маъсулиятни чуқур англамоғимиз, фарзанд таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратмоғимиз лозим. Ана шундагина бу каби кўнгилсизликларнинг олдини олган бўламиз.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan