Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / 122 та фермер зафари

122 та фермер зафари

Бугун пахтазор чинакам жасорат майдонига айланган. Деҳқонларимизнинг 78 минг гектар майдонда етиштирган ҳосилини тезроқ ва ёғин-сочинли кунларга қолдирмай йиғиштириб олиш учун элимиз бир тан, бир жон бўлиб меҳнат қилишаётир.

Маълумотларга кўра, ҳар куни бепоён далаларда 81 минг нафар теримчи белига этак боғлаб бугун кечагидан, эртага бугунгидан кўпроқ пахта териш учун ўзаро мусобақалашиб ишлашаяпти.

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасидан олинган маълумотга кўра, ҳар куни пахтазордан режани бажарган фермерлардан хушхабарлар келиб турибди. Жорий йилда пахтачилик билан шуғулланган 3096 та фермер хўжалигининг ҳаммаси ҳозиргача режанинг 60-70 фоизи миқдорида “оқ олтин” териб топширишга муваффақ бўлишган. Вилоятдаги 122 та фермер хўжалиги давлат шартнома режасини бажариб, мажбурият ҳисобига пахта топширишаяпти.

Дала меҳнаткашларига яратилган қулай шароитлар, теримчилар учун пахтазорда тайёрланаётган иссиқ овқат ва чой, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан теримчиларга минг сўмдан ҳақ тўланаётганлиги туфайли терим суръати тобора ошиб бораяпти. Бугунгача чаққонқўл теримчиларнинг баракали меҳнати туфайли далалардан 120 минг тонна хом ашё саранжомлаб олинди.

Йиғим-теримда айниқса, Денов, Сариосиё, Термиз, Музработ ҳамда Қизириқ туманларининг теримчилари илғорлик қилишаяпти. Банк ходимлари томонидан теримчиларга терган пахтаси пулини ҳар беш кунда бериб бориш жорий  этилганлиги туфайли дала меҳнаткашлари руҳланиб меҳнат қилишаяпти.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Катта карвон хирмони

Вилоятда энг кўп ғалла етиштирадиган туманлардан бири ҳисобланадиган Музработ тумани ғаллакорлари давлатга дон сотиш режасини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan