Бош саҳифа / Жамият / БОБУРГА ЭҲТИРОМ

БОБУРГА ЭҲТИРОМ

Термиз саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида Заҳирриддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллиги муносабати билан “Олис юлдузлар шуъла таратар“ деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Дунёни ҳайратга солган йирик давлат арбоби, моҳир саркарда, тарихчи ва шоир Бобур ҳазратларининг миллатимиз тарихида тутган ўрни беқиёсдир. У зот ўзининг билим заковати, бетакрор ижоди билан шуҳрат қозонган.

Адабий ва бадиий кечада “Бобурнома“ асари асосида саҳна кўринишлари тақдим этилди. ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқилди.

З.М. Бобур ижодини ўрганиш ёш авлодни тарихий хотирага, бой маънавий меросимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар қалбида ватанпарварлик, юртга нисбатан муҳаббат ҳиссини уйғотишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Барно Алиёрова, ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Дард устиги чипқон

2019 йилнинг март ойида “Нексия” русумли атомашинасини Термиз шаҳри бўйлаб бошқариш чоғида, қўл телефонидан фойдаланиб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan