Бош саҳифа / Жамият / 112 ёшли момо

112 ёшли момо

Денов туманидаги Ш. Қобилов СИУ “Ўрта қишлоқ” маҳалласида яшовчи Турсун момо бугун 2 асрни кўрган бир инсон сифатида барчанинг диққат-эътиборида, десак, янглишмаймиз.

Турсун момо кўпни кўрган нуроний сифатида бугунги кунда элда иззат-ҳурматда умргузаронлик қилмоқда. Уруш ва ундан кейинги тикланиш давридаги очарчилик, қаҳатчилик, йўқчиликни ўз бошидан кечирган Турсун момо барча қишлоқдошлари сингари эркаклар ўрнида дала юмушларида ишлаб, суяги қотди. Шу билан биргаликда фарзандларини етук инсонлар қилиб тарбиялаб, вояга етказди. Бугунги кунда Турсун момо невара, чевара, эваралари қуршовида чин маънода ўзининг иккинчи баҳорини яшамоқда. Бугун гарчи ёши бир жойда бўлса ҳам Турсун момо ўзини тетик, бардам сезмоқда. Зеро, иззат-икром, парвариш инсоннинг умрини узайтиришини Турсун момо мисолида ҳам кўриш мумкин. Ҳали ҳам гаплари дона-дона, фикрлари тиниқ, суҳбатдоши билан эркин гап олиб, гап беради.

Бутун маҳалла аҳли Турсун момонинг ҳолидан хабар олиш билан бирга, маслаҳатларини ҳам олиб туришади.

Ўрол БЕКМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan