Бош саҳифа / Иқтисодиёт / КЕЛАЖАГИ ПОРЛОК ЮРТ ёки ихчам, арзон ва чиройли уйларни хамма орзу килади

КЕЛАЖАГИ ПОРЛОК ЮРТ ёки ихчам, арзон ва чиройли уйларни хамма орзу килади

БИЗНИНГ СУХБАТ

Жонажон мамлакатимизда кишлок ахоли пунктларининг меъморий киёфасини тубдан яхшилаш, янги намунавий лойиха буйича якка тартибда уй-жой куриш хисобига ахолининг хаёт даражаси сифатини ошириш, кишлокда мухандислик транспорт ва ижтимоий объектлар инфратузилмасини ривожлантириш борасида кенг куламли ишлар олиб борилмокда. Мухтарам Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг ташаббуслари билан кишлок ахолисининг замонавий ва арзон уйларга булган эхтиёжи урганилиб, беш йиллик даврга мулжалланган кишлок жойларда арзон уйлар куриш дастурини амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди.

Энг мухими, бу дастур иштирокчилари учун солик, божхона ва бошка имтиёзлар берилди. Уй куриш доирасида бажариладиган ишлар хажми учун соликларнинг барча турлари ва давлат максадли жамгармаларига мажбурий ажратмаларни тулашдан озод этилиши уйларнинг арзонлашишига олиб келмокда. Шу муносабат билан махсус мухбиримиз “Кишлок курилиш банк” АТБ Сурхондарё вилоят минтакавий филиали бошкарув раиси уринбосари Сарвар Исмоилович Фозилов билан сухбатлашди:

—Гапни янги намунавий лойихалар асосида куриладиган арзон ва кулай уйларнинг конуний асосларидан бошласак?

—Хабарингиз бор, мухтарам Президентимизнинг “2017-2021 йилларда кишлок жойларда янгиланган намунавий лойихалар буйича арзон уй-жойлар куриш дастури тугрисида”ги утган йил 21 октябрдаги ПК-2639-сонли карори асосида мамлакатимизда катта бунёдкорлик ишлари олиб борилмокда. Шунингдек, кишлок ахолисининг замонавий уй-жойга булган талабини кондириш, турмуш маданиятини юксалтириш максадида Вазирлар Махкамасининг утган йил 24 ноябрдаги 393-сонли карорига кура фукароларнинг узини узи бошкариш органлари тавсиялари билан арзон уй-жойлар куриш дастурида иштирок этиши тартиби тугрисидаги Низом асосида курилади хамда уй-жой сотиб олувчи талабгорлар аникланади.

—Юкоридаги карорга асосан кандай турдаги уйлар курилиши хакида маълумот берсангиз?

— Мазкур карорга асосан 3 турдаги уй-жойлар курилади. Жумладан:
биринчи тури буйича— уч ёки турт йулакли хужалик иморатлари ва обод ховлилари булган икки, уч каватли куп квартирали (2, 3 хонали) уй-жойлар.
иккинчи тури буйича — ахоли зич жойлашган туманларда 2 сотих булган ер участкаларида жойлаштириладиган бир каватли 2 ва 3 хонали уйлар.
учинчи лойиха буйича—4 сотих ер участкаларида жойлаштириладиган икки каватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар.

—Вилоят буйича намунавий лойихалар асосида канча уй-жой курилади ва туманлар кесимида кандай режалаштирилган?

— Вилоятимизнинг 16 та массивида жами 1009 та уй-жой курилиши режалаштирилган. Биринчи тури асосида (2, 3 хонали) 608 та. Иккинчи тур лойиха буйича 2 сотихда 2 ва 3 хонали уйлар 155 та. Учинчи тур буйича 4 сотихда 4 хонали 2 каватли бирлаштирилган уйлар 206 та. 6 сотих ер участкаларида жойлаштириладиган бир каватли (3,4,5 хонали ховли) 40 та уй Термиз туманида курилади.

Туманлар кесимида янги арзонлаштирилган намунавий уй-жой курилиши тегишли талаб ва эхтиёждан келиб чиккан холда таксимланган. Жумладан, Ангорда 44, Бойсунда 28, Жаркургонда 84, Музработда 22, Олтинсойда 30, Сариосиёда 60, Термиз туманида 235, Шурчида 66, Кизирикда 30, Кумгургонда 40, Узунда 60, Деновда 260, Шеробод туманида 50 та ана шундай уйлар бунёд этилади.

—Албатта харидорларни уйларнинг тахминий нархи кизиктиради?

—Биринчи тур икки хонали уй-жойлар 42,4 квадрат метр ва тахминий киймати 72,5 миллион, хужалик иморатлари хисобга олинган холда 85,0 миллион сум. Уч хонали, майдони 52,4 квадрат метр ва тахминий киймати 88,5 миллион, хужалик иморатлари хисобга олинган холда 100,7 миллион сум.

Иккинчи тури буйича 2 сотихда барпо этиладиган икки хонали уй, 53,0 квадрат метр ва тахминий киймати 93,8 миллион, хужалик иморатлари хисобга олинганда 101,5 миллион сум. Уч хонали уйларнинг умумий майдони 63,5 квадрат метр ва тахминий киймати 111,0 миллион, хужалик иморатлари хисобга олинган холда 118,7 миллион сум.
Учинчи тури буйича 4 сотихда барпо этиладиган икки каватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар 115,0 квадрат метр. Тахминий киймати 162,0 миллион, хужалик иморатлари хисобга олинган холда 181,8 миллион сум.
—Мазкур уйлар кимларга ва кандай тартибда берилади?

—Амалдаги меъёрий хужжатларга кура, фукароларнинг узини узи бошкариш органлари томонидан куйидаги ижтимоий мезонлар хисобга олинган холда аризалар танлаб олинади:
а) ариза берувчида мулк хукуки билан турар жойнинг йуклиги ва турар жойда ижара шартларида ёки яшаш учун яроксиз турар жойда яшаши; б) бошка оила ёки бошка оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшаши; в) куп болали; к) оиланинг кам таъминланганлиги; д) бир ёки ундан куп бола ота-оналардан бири (тулик булмаган оила) томонидан тарбияланиши ва бокилиши; е) ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг огир турларидан азоб чекувчи ва Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги томонидан тасдикланган руйхатга мувофик алохида хонада яшашга мухтож булган шахсларнинг мавжудлиги; ж) ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гурух ногирони мавжудлиги; з) уй-жой майдонининг конун хужжатларида назарда тутилган уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофик эмаслики.

—Янгиланган намунавий лойихалар асосида куриладиган уй-жойлардан сотиб олиш учун кандай хужжатлар талаб этилади?

— Аризага куйидагилар илова килинади:
а) ёзма тавсия; б) кредит олишнинг максади, таъминланганлиги, кредит муддати ва суммаси курсатилган холда ипотека кредити олишга буюртманома; в) талабкор (биркаликда карз олувчи)нинг паспорти нусхаси; к) яшаш жойидан оила таркиби тугрисидаги маълумотнома; д) талабгор (биргаликда карз олувчи)нинг молиявий ахволини тасдикловчи хужжатлар; е) дастлабки бадал жамгарма омонат хисоб ракамига жойлаштирилканлиги тугрисидаги маълумотнома ва инжиниринг компаниясининг филиали билан тузилган дастлабки шартноманинг нусхаси.

—Юкоридаги талаблардан келиб чиккан холда уй-жойлар учун фукаролар томонидан бошлангич бадал кандай туланади?

—Куриладиган уй жойлардан биринчи тур— яъни 2,3 хонали хамда иккинчи турдаги 2 сотих ер майдонида куриладиган 2,3 хонали уйлар буйича 15 фоиз микдорида, учинчи турдаги 4 сотих ер майдонида куриладиган икки каватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар учун бошлангич тулов бадали 25 фоиз этиб белгиланган.

—Юкоридаги карор асосида янги уй-жойни кредитга олувчиларга кандай янги имтиёзлар берилади?

—Уй-жой кийматининг тегишли бошлангич бадал туловини шакллантирган мижозларга 3 йиллик имтиёзли давр ва биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз микдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Узбекистон Республикаси Марказий бангининг кайта молиялаштириш ставкаси микдорида 15 йил муддатга ипотека кредитлари берилади.

—Бошлангич бадал маблаглари кандай манбалар асосида туланиши хакида маълумот берсангиз?

—Уй-жой олувчи талабгорлар томонидан бошлангич бадал туловлари пул утказиш йули билан, пластик карточкалар оркали хамда накд пулда, омонат хисоб ракамларга жамгарилган маблаглар хисобидан шакллантирилиши мумкин.

—Мазкур уй-жойлардан сотиб олиш учун кайси ташкилотга мурожаат килиш лозим?

— Дастур доирасида кишлок жойларда арзон уй-жойлар куришда талабгорларни танлаб олиш фукароларнинг узини узи бошкариш органлари томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга мухтож булган оилаларни дастлабки танлаш буйича тизимнинг шаффофлики ва ишончлилиги тамойилидан келиб чикиб амалга оширилади. Фукароларнинг узини узи бошкариш органи ариза берувчининг уй-жой шароитларини, шу жумладан ушбу Низомнинг 11-бандида курсатилган ижтимоий мезонларга мувофиклиги юзасидан урганади, урганиш якунлари буйича ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эхтиёж амалда мавжудлиги ёки йуклиги тугрисида текшириш далолатномаси тузилади.

Текшириш далолатномаси икки нусхада тузилади, унинг бир нусхаси имзо куйилган холда ариза берувчига берилади.
Аризани куриб чикиш ва уй-жой шароитларини урганиш натижалари буйича фукароларнинг узини узи бошкариш органи бир иш куни мобайнида ариза берувчига кейинчалик инжиниринг компаниясининг ва иштирок этувчи тижорат банкининг филиалларига такдим этиш учун ушбу Низомга ва 2-иловага мувофик шакл буйича ёзма тавсия беради ёки ариза берувчини рад этишнинг аник сабабларини курсатган холда ёзма тавсия берилади. Рад этилиши хакида ёзма шаклда хабардор килади.

Ёзма тавсия фукароларнинг узини узи бошкариш органи томонидан ариза берувчига икки нусхада берилади.
Бир нусхаси талабгор томонидан унинг дастлабки шартномани тузиш тугрисидаги аризасини куриб чикиш учун инжиниринг компаниясининг филиалига такдим этилади, иккинчи нусха эса талабгор томонидан доимий яшаш жойи буйича иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига бериладиган ипотека кредити бериш тугрисидаги аризага илова килинади.

Азиз фукаролар, Сизларда саволлар тугилганда (99876) 770-83-68, (99876) 770-83-75 ракамли телефонларга кунгирок килинг. Сизга “Кишлок курилиш банк” АТБнинг малакали мутахассислари батафсил жавоб беришади.

—Кизикарли сухбатингиз учун рахмат.

Сухбатни Сафар ОМОН ёзиб олди

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мактабимизда миллий бурчак

Юртимизда баҳор фаслининг ташрифи қалбларимизга илиқлик, байрам кайфиятини бахш этади. Урф-одатларимиз ва анъаналаримиз ҳам айни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan