Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Хуррам Муртозаев айни дамда 101 ёшни қаршилаган кекса нуронийларимиздан. Кўп йиллар ички ишлар тизимида меҳнат қилган.

Вилоят ИИБ томонидан ҳар байрамда I гуруҳ ногирони бўлган кекса отахоннинг ҳолидан хабар олинади. Бу йилги 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунида ҳам нуронийни йўқлаш учун вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими вакиллари у кишининг хонадонида бўлишди.

У ерга Тиббиёт бўлими поликлиникаси бошлиғи, майор А.Турсунов ҳамда умумий амалиёт шифокори О.Марченколар ташриф буюриб, отахонни ҳам байрам билан табриклашди, ҳам зарур дори-дармонларни еткзишди.

Нуронийнинг саломатлиги доимий назоратда бўлиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан алоҳида ҳамшира ҳам бириктирилган. Шундай қутлуғ ёшдаги инсонларни қадрлаш, уларнинг дуосини олишдек эзгу ташаббуслар давомли бўлсин.
Феруза Раҳмонқулова